Афғонистон Президенти сайлови натижалари эълон қилинди
Олам
−
22 Декабрь 2019
7154Жорий йилнинг сентябрь ойида ўтган Афғонистон Ислом Республикаси Президентиги сайлов натижалари эълон қилинди. Унга кўра, мамлакатнинг амалдаги Президенти Ашраф Ғани 50,64 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.
Иккинчи ўринни 39,52 фоиз овоз билан Бош вазир Aбдулла Aбдулла эгаллаган.
Собиқ Бош вазир ва Aфғонистон мужоҳидларининг собиқ лидери Гулбуддин Ҳикматёрга эса 3,85 фоиз овоз берилди.
Декабрь ойи бошида натижаларни ҳисоблашда ҳуқуқбузарликлар содир бўлганлиги сабабли Президент сайловига қайта овоз берилиши маълум қилинган эди.
Хабарларга кўра мазкур овоз беришда жараёнида 1,9 миллион сайловчи иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни Aфғонистонда Президент сайлови бўлиб ўтган эди. Сайловнинг дастлабки натижалари 19 октябрь куни эълон қилиниши керак эди. Бироқ, Миллий сайлов комиссияси раиси Хава Aлам Нуристони натижаларни эълон қилиш муддати бироз кечиктирилишини айтган эди.
LiveБарчаси