... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдунинг хетт-риги “Реал”ни учинчи ўринга қайтарди


18:48, 11.02.2018 Спорт
 1 996

“Сантьяго Бернабеу” стадионида кечган баҳсда мезбонлар 5:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун 11 февраль куни Испания чемпионатининг 23-туридан ўрин олган “Реал” – “Реал Сосьедад” учрашуви бўлиб ўтди.
 
“Сантьяго Бернабеу” стадионида кечган баҳсда мезбонлар 5:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдилар.
 
Учрашувнинг илк дақиқасидаёқ мадридликлар рақиб дарвозасини ишғол қилишди: Криштиану Роналдунинг жарима майдонига узатиб берган тўпини Лукас Васкес боши билан дарвозага жойлаб қўйди.
 
27-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда Марко Асенсио иккита ҳимоячини моҳирлик билан алдаб ўтди ва тўпни Марселога узатди, ўз навбатида бразилиялик ҳимоячи Роналдуни қулай вазиятга чиқарди ва Криштиану зарба беришда адашмади - 2:0.
 
33-дақиқада ўнг қанотда тўпни қабул қилиб олган Васкес уни Тони Кроосга узатди, германиялик ярим ҳимоячи ўзи учун қулай нуқтадан тўпни айлантирган ҳолда дарвозага жойлаб қўйди.
 
Орадан тўрт дақиқа ўтар-ўтмас, Кроос жамоасининг тўртинчи голига ҳаммуаллиф бўлди. Бурчак зарбасидан узатиб берилган тўпни Роналду боши билан дарвозага аниқ йўналтирди ва ўйиндаги дублини нишонлади.
 
Иккинчи бўлим биринчисига нисбатан анча сокин бошланди ва баҳс сўнггига келибгина ўйин яна жонланди. 74-дақиқада Жон Баутиста мезбонлар ҳимоясидаги бўшлиқдан унумли фойдаланиб жамоасининг илк голини урди.
 
80-дақиқада Гарет Бейлнинг зарбасини Рульи бартараф этишга эришди, бироқ қайтган тўп Роналдуга келиб тушди ва у бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олиб, ўйиндаги хет-тригини ва клублар миқёсидаги 550-голини урди. Учрашувга нуқта қўйган голга меҳмонлар ярим ҳимоячиси Асьер Ильяраменди муаллифлик қилди.
 
Шу тариқа, “Реал” ушбу ғалабадан сўнг очколари сонини 42тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалининг учинчи поғонасига кўтарилиб олди.
 
Испания чемпионати, 23-тур.
“Реал Мадрид” – “Реал Сосьедад” 5:2.
Голлар: Васкес (1), Роналду (27, 37, 80), Кроос (34) – Баутиста (74), Ильярраменди (83).
 
“Реал Мадрид”: Навас, Рамос, Марсело, Карвахаль, Варан, Васкес (Иско, 63), Модрич (Ковачич, 63), Кроос, Асенсио (Бэйл, 73), Бензема, Роналду.
 
“Реал Сосьедад”: Рульи, Элустондо, де ла Белья, Одриосола, Навас, Сурутуса (Субельдия, 60), Ильярраменди, Каналес (Баутиста, 60), Прието, Ойарсабаль, Хуанми (Гуриди, 83).
 
Огоҳлантиришлар: Де ла Белья (47), Карвахаль (49), Ковачич (90).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Реал Сосьедад 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!