...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналдунинг кетиши “Реал”га зарар келтира бошлади


21:32, 12.07.2018 Спорт
 12 611

Беш карра “Олтин тўп” соҳиби 9 йиллик фаолиятидан сўнг “Реал” билан хайрлашди.

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду “Реал” билан хайрлашиб, “Ювентус”га ўтгани энг кўп муҳокама қилинаётган мавзулардан бири бўлмоқда.
 
Португалиялик футбол юлдузининг Италия жамоаси сафига бориб қўшилиши, “қироллик клуби” мухлисларини 24 соат ичида қанчага камайтириб юборганини биласизми?
 
Биргина Twitter’нинг ўзида “Реал” мухлислари қарийб 1 миллионга камайган. Яъни сешанба куни Испания суперклубининг ушбу ижтимоий тармоғидаги кузатувчилар сони, 31 миллион 970 минг нафарни ташкил этаётганди.
 
Роналду “Ювентус” билан шартномага имзо чеккангандан сўнг уларнинг сони 31 миллионга тушиб қолди. Аксинча, Роналдунинг янги жамоаси Twitter саҳифаси кузатувчилари 5 ёки 10 эмас, нақд 20 баробарга ортиб, 6 миллион 160 минг нафарни ташкил этмоқда.
 
Шунга қарамай, “Реал” Twitter тармоғида етакчиликни бериб қўйгани йўқ. Унинг энг яқин таъқибчиси “Манчестер Юнайтед”ни ушбу ижтимоий тармоқда 18 миллион мухлиси бор.
 
Роналдунинг ўзига келадиган бўлсак, уни  74 миллион мухлиси бевосита Twitter’да кузатиб боради. Бу борада ҳам у яққол етакчи.
 
Маълумот учун, Twitter’да Неймарни 40 миллион, Пикени 19 миллион мухлис кузатиб боради.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Реал Мадрид Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!