“Ҳаммаси биттада”. Иш жойи жамланган янги авлод креслоси ихтиро қилинди (видео)

Олам

Сан-Францискода ётганча ишлаш мумкин бўлган кресло яратилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри ёзмоқда.

Қурилмада бутун бошли иш столи жамланган. Маълум қилинишича, у горизонталь ҳолатга киради ва максимал даражада қулай шароитлар тақдим эта олади. Муҳандислар бу кресло қон айланишини яхшилашини, жисмоний юкламаларни пасайтиришини ва шу билан бирга, ходимларнинг иш унумдорлигини оширишга ёрдам беришини таъкидлашмоқда.

Қурилма муаллифи, муҳандис Крис Тейлорнинг сўзларига кўра, дастлаб кишида қурилмадаги монитор қулаб тушиши сингари ваҳима чўлғаб олади. У барча керакли жиҳозлар мустаҳкам ўрнатилинганини ишонч билан таъкидлади: дисплейни махсус корпус ушлаб туради, клавиатура ва сичқонча магнитлар туфайли пастга тушиб кетмайди.

Мазкур иш жойи кўнгиллилар томонидан синовдан ўтказилди: уларга ётган ҳолларида ечимини топиш учун 32 та анограмма берилди. Эслатиб ўтамиз, анограмма — бу сўзларни тузадиган хатларнинг тартибсиз тўпламидир. Бошқа кўнгиллилар эса доимий иш столларида ушбу масалани ечишга киришишди. Маълум бўлишича, горизонтал ҳолатда ётиб ишлаганлар масалани 20 фоиз тезроқ ечишган.  

Кресло ихтирочиларининг таъкидлашларича, умуртқа поғонаси ва бошқа жисмоний касалликлари бўлганлар учун, айниқса, фойдали. Улар доимий ўтириб ишлашнинг организмга оқибатлари кенг тарқалаётганини эслатиб ўтишган.  

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг