Наманганда қўлга олинганлар ДХХ ходимлари эдими?

Жамият

image

Ўзларини ДХХ ходимлари дея таништириб, бир фуқародан 150 минг АҚШ доллари талаб қилган 4 нафар фирибгар қўлга олинди. 

Наманган вилоятининг Чуст туманида яшовчи фуқаро 3 нафар шериги билан олдиндан жиноий тил бириктириб, ўзганинг мулкини қўлга киритишни режа қилади. Улар аввалдан кузатиб юрган, Чуст туманида яшовчи фуқаронинг автомобилида 200 минг АҚШ доллари борлигини билиб, уни тўхтатишади.

Ўзларини ДХХ ходимлари дея таништириб, уни қўрқитишади. Фуқаро пуллар унга тегишли эмаслигини, уларни бошқа бир фуқарога етказиб бераётганини айтади. Шундан сўнг, сохта ходимлар ҳайдовчига таҳдид қилиб, 150 минг АҚШ доллари беришини ва бу ҳақида ҳеч кимга хабар бермаса, ҳужжат расмийлаштирмасдан қўйиб юборишларини айтишади. Аксинча бўлса, уни қамоққа олиб, машинаси мусодара этилиши билан қўрқитишади.

Ўлжани қўлга киритган жиноий гуруҳ ўлжани тенг тақсимлаб олади. Қўрқиб кетган ҳайдовчи эса, Қирғизистон Республикасига қочиб кетади. Пулнинг асл эгаси бу ҳақида ИИВга мурожаат қилганидан сўнг, фирибгарлар қўлга олинган.

Мазкур ҳолат бўйича фуқароларга нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ДХХ

Баҳолаганлар

845

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг