...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду ва Мессининг “гегемон”лик даври тугадими?


12:39, 05.05.2018 Спорт
 4 336

Нима, кўпчилик аргентиналик ва португалияликнинг “гегемон”лик давридан зерикдими?

Эндигина йилнинг 5-ойи бошландию, кўпчилик “Олтин тўп”ни “Ливерпуль” голеадори Муҳаммад Салоҳга “топшириш тараддуди”га тушиб  қолди.
 
Ҳаттоки, Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг шахсий мухлислари орасида ҳам мисрлик янги юлдуз янги лауреат сифатида гавдаланишига хайрихоҳлар жуда кўп.
 
Нима, кўпчилик аргентиналик ва португалияликнинг “гегемон”лик давридан зерикдими? “Inter Futbol” нашри бу саволга жавоб топди.
 
Бундай дейиш унча тўғри эмас. Ахир Роналду ва Месси ижросидаги голлар ёки мафтункор ўйинлардан безиш - чиройли футболдан юз ўгириш билан тенг-ку. Шундай экан, ҳамма гап Салоҳнинг ўзида!
 
Қаранг, жорий мавсум гол уришда беназир маромга кириб олган Миср терма жамоаси етакчиси шу кунгача бир қатор йўналишларда эътирофга эришди.
 
1. ВВС талқини бўйича Африканинг энг яхши футболчиси бўлди.
 
2. АФК томонидан Африканинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.
 
3. ЧЛда 3 марта ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлди.
 
4. АПЛда 4 марта ой лауреатига айланди.
 
5. 5 ой якунига кўра, “Ливерпуль”нинг энг яхши футболчиси бўлди.
 
6. 6 ой якунига кўра, “Ливерпуль”нинг энг яхши тўпурари бўлди.  
 
Салоҳнинг мавсумдаги 7 та энг зўр ўйини
 
27.08.2017. “Ливерпуль” – “Арсенал” - 4:0 (гол ва самарали узатма).
 
06.12.2017. “Ливерпуль” - “Спартак” - 7:0 (гол ва самарали узатма).
 
14.01.2018. “Ливерпуль” - “Манчестер Сити” - 4:3 (гол ва самарали узатма).
 
04.02.2018. “Ливерпуль” - “Тоттенхэм” - 2:2 (2 та гол).
 
17.03.2018. “Ливерпуль” - “Уотфорд” - 5:0 (4 та гол ва самарали узатма).
 
04.04.2018. “Ливерпуль” - “Манчестер Сити” - 3:0 (гол ва самарали узатма).
 
24.04.2018. “Ливерпуль” - “Рома” - 5:2 (2 та гол ва 2 та самарали узатма).
 
Факт. Салоҳ жорий мавсум “Ливерпуль” сафида барча турнирларда 48 марта майдонга тушиб, шулардан атиги 12 тасида гол завқини туймади, холос. Миср терма жамоаси таркибидаги охирги 5 ўйинда эса бир мартагина майдонни голсиз тарк этди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Муҳаммад Салоҳ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!