...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду ва Дубай шаҳзодасини нима боғлайди?


16:42, 02.01.2019 Спорт
 8 528

Португалиялик спортчи оиласи билан Дубайга борди.

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду янги йилни Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида кутиб олди.
 
Спортчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасига ўғли кичик-Криштиану Роналду ва рафиқаси Жоржина Родригес билан Дубайдаги мушакбозлик вақтида тушган суратини жойлади.
 
Роналду амирликда янги йилни кутиб олиш билан бирга дўсти – Дубай шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум билан ҳам учрашган.
 


Криштиану Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум билан тушган суратига “Биргаликдаги ажойиб вақт”, деб изоҳ қолдирган.
 
Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум ҳам Роналду билан тушган суратини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб, “Аъло даражали ўйинчи ва энг яхши дўст” деб, изоҳ қолдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Криштиану Роналду Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!