Чегарага ҳужумдан маълумки, террорчилик таҳдиди реал! — Игорь Моргулов
Олам
−
20 Ноябрь 2019
6774Жорий йилнинг 6 ноябрь куни Тожикистоннинг “Султонобод” чегара отряди ҳарбий қисмига қарашли 4-“Ишқобод” чегара пунктига қуролли ҳужум қилингани, унинг натижасида террорчиларнинг 15 нафар йўқ қилингани, 5 нафари қўлга олингани, тўқнашувда 5 нафар Тожикистон фуқароси ҳам ҳалок бўлганидан хабарингиз бор.
Орадан икки ҳафта ўтиб, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Игорь Моргулов БМТдаги учрашувда бўлиб ўтган қуролли ҳужумга муносабат билдирди.
“Яқинда ИШИД жангариларининг Тожикистондаги чегара постига уюштирган ҳужуми яна бир бор минтақадаги террорчилик таҳдиди реал эканини тасдиқлади. Террорчилар фаоллиги манбаларидан бири наркотрафикдан олинган даромад бўлиб қолмоқда”, деган вазир ўринбосари.
У Афғонистонда тинчликнинг тикланиши ШҲТ ҳудудидаги хавфсизликни мустаҳкамлашнинг ҳал қилувчи омили эканини таъкидлаган.
“Биз конструктив сиёсий мулоқотни кенгайтириш, оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик ва қуролланиш назорати муаммоларини самарали ҳал қилиш, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш, 2030 йилгача барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва халқлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳим деб ҳисоблаймиз”, дейди Игорь Моргулов.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь