...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду устидан яна уч аёл жиноий иш очмоқчи...ми?


12:16, 09.10.2018 Спорт
 8 470

Улар Кетрин Майорганинг адвокатига мурожаат қилган.

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни зўрлаш жиноятида айблаб, учта аёл адвокатга мурожаат қилди.
 
Роналдуни зўрлаш жиноятида айблаётган Кетрин Майорганинг адвокати Лесли Стовэлл футболчи устидан яна уч аёл жиноий иш очмоқчи эканлигини маълум қилди.
 
Жабрланувчилардан бири Майорга каби бўлиб ўтган ишни овоза қилмасликка келишганини айтган. Стовэлл вазиятни ўрганаётганини айтди.
 
Испан нашрларига кўра, улардан бири украиналик Яра Хмидан бўлиши мумкин. Таъкидлаш керакки, Роналду ва Хмиданнинг муносабатлари узоққа чўзилмаган.
 
Маълумот учун, Хмидан Одессада модельер сифатида машҳур ва айни дамда Нью-Йоркда истиқомат қилади.
 
Шунингдек, яна бир қиз италиялик раққоса Карима Эл Маҳру экани тахмин қилинмоқда.
 
Маълумотларга кўра, Роналду ва Макруг ўртасидаги ишқий муносабатлар 2010 йилга тўғри келади. У пайтда раққоса эндигина 17 ёшда бўлган. Агар Карима ҳам футболчи устидан жиноий иши очса, вазият янада жиддийлашиши мумкин. Чунки у Роналду билан муносабатлари вақтида вояга етмаган қиз ҳисобланган.
 
Таъкидлаш жоизки, америкалик модель Кэтрин Майорга футболчи уни 2009 йилда зўрлагани ва бу ишни овоза қилмаслик учун 375 минг АҚШ доллар олганини эълон қилган ва футболчидан яна 200 минг АҚШ доллар талаб қилмоқда.
 
Аввалроқ, Криштиану Роналду унга қарши очилган жиноий иш ортида “Реал” ва унинг президенти Флорентино Перес тургани ҳақида тахмин қилганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Криштиану Роналду Кетрин Маёрга Лесли Стовэлл 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!