Роналду Тожикистонга бормайди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби ва Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Душанбега келмайди. Бу ҳақда  “Истиқлол” клуби матбуот хизмати хабар берди. 

Футболчи Эроннинг “Персеполис” клуби билан ўйиндаги жароҳатидан ҳали фориғ бўлмагани учун ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган “Истиқлол” билан ўйинда иштирок этолмайди. “Ал-Наср”  муддатидан аввал ОЧЛда кейинги босқич йўлланмасини нақд қилган, “Истиқлол”нинг эса аллақачон турнир билан хайрлашиши маълум бўлган.

Роналду охирги марта жамоасининг “Ал-Ҳилол” билан ўйинида майдонга тушди. Баҳсда Криштиану жамоадошлари 3:0 ҳисобида имкониятни бой берганди. 

Маълумот учун, Осиё Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган “Истиқлол”-“Ал-Наср” ўйини бугун, 5 декабрь куни Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Истиқлол Тожикистон Саудия Арабистони Криштиану Роналду Ал-Наср

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made