Россия коронавирус вакцинасини тайёрлаш босқичларини маълум қилди

Саломатлик

image

Россиянинг “Вектор” маркази коронавирусга қарши вакцинаси барча мажбурий талаблар ва меъёрлар, шунингдек, клиник синовларни ўтказиш қоидаларига қатъий амал қилинган ҳолда ишлаб чиқиляпти. Бу ҳақда РИА Новости “Роспотребнадзор”га матбуот котибига таяниб хабар берди.

“Коронавирусга қарши “ЭпиВакКорона” вакцинаси “Роспотребнадзор”нинг “Вектор” маркази томонидан Россия қонунчилигида кўзда тутилган барча мажбурий талаблар ва маъёрларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилмоқда”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, марказ ЖССТ тавсияларини кузатиб бормоқда.

“Клиник тадқиқотлар ўтказиш қоидаларига қатъий риоя қилиниши эса Россия аҳолиси учун хавфсиз ва сифатли вакцина ишлаб чиқариш ишончини оширади”, дейди “Роспотребнадзор” вакили.

Маълумот учун, аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Кристиан Линдмаер Россия коронавирусн вакцинасига лицензияни қўлга киритишдан олдин препаратнинг барча зарурий синовларини ўтказиш зарурлигини таъкидлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

вакцина Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

987

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг