Роналду собиқ жамоадошининг “Ювентус”га ўтишини хоҳламоқда

Спорт

image

Жорий ёзда Испания терма жамоаси ва Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Мануэль Иско Туринга кўчиб ўтиши мумкин. Буни шахсан “Реал”нинг собиқ футболчиси Криштиану Роналду хоҳламоқда.

Мадридликлар футболчини камида 80 млн еврога сотиш ниятида турибди. Аммо, “Ювентус” футболчи учун 60 млн евродан кўп тўламоқчи эмас.

Исконинг ўзи клубини алмаштиришга қарши эмас. “Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан ҳам бунга тўсқинлик қилмайди. Жамоа раҳбарияти ёзда амалга оширилиши кутилаётган катта трансферлар олдидан бу таклифни қабул қилиши мумкин.

Маълумот учун, жорий мавсум Иско мадридликлар сафида 36 та учрашувда майдонга тушиб, 6та гол урди ва 1та голли пас берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Ювентус Мануэль Иско

Баҳолаганлар

31

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг