...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду нега “Ювентус”га ўтганини айтди


10:16, 17.07.2018 Спорт
 6 157

“Ювентус” Роналду учун “Реал”га 112 миллион евро тўлади.

Ҳужумчи Криштиану Роналду нима учун “Ювентус”га ўтганлигига изоҳ берди.
 
“Янги чақирувларни ёқтираман. Биламан, қийин чемпионатга келиб қўшилдим. Лекин ўзимга ва жамоадошларимга ишонаман. Шунинг учун хотиржамман.
 
Чемпионлар лигасини барча клуб ютишни истайди. Биз президент билан бу тўғрисида гаплашдик, биз охиригача курашамиз.
 
Нафақат чемпионалар лигаси балки “А” Серия ғолиблиги учун ҳам. “Ювентус” менга зўр имкон берди. Бунинг учун улардан миннатдорман. Улар мени қадрлашди.
 
Кўриб турибманки, “Ювентус” ички чемпионатда ҳам, Европа майдонларида ҳам катта муваффақиятларга эриша оладиган клуб”, деди Роналду.
 
Маълумот учун, Роналду “Ювентус” клубига “Реал”дан 112 миллион евро эвазига трансфер қилинди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Ювентус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!