...
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду можаролар ичида, Месси эса янги ҳамкор топди


20:28, 10.10.2018 Спорт
 5 170

Мазкур ҳамкорлик цирк томошалари билан боғлиқ.

“Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду аёллар билан боғлиқ можаролар ичига тушиб қолган бир пайтда, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Cirque du Soleil компанияси билан ҳамкорликни бошлагани ҳақида маълум қилди.
 
Аргентиналик футболчи Instagram’даги саҳифасига масхарабознинг бурнига ўхшаш буюмни тепаётгани акс этган видеони жойлади. Шунингдек, футбол юлдузи Cirque du Soleil ёзуви туширилган футболкада эди.
 
Хабарларга кўра, Cirque du Soleil янги шоусида Мессининг Аргентинадан Барселонага ўтганидан кейинги ҳаёти тасвирланади.
 
Маълумот учун, Cirque du Soleil театр, хореография, акробатик ва цирк жанрларини ўз ичига олган компания ҳисобланади.
 
Аввалроқ, Криштиану Роналду АҚШ суди томонидан сўроқ қилиниши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Лионель Месси Cirque du Soleil Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!