... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду кетиб ўрнига Неймар келади, парижликлар ва ниҳоят дардларини айтишди


13:30, 28.03.2018 Спорт
 8 772

“Реал” сотиб юборадиган футболчилар трансферидан тушадиган маблағ Неймарни сотиб олишга йўналтирилади.

Яхши хабарингиз бор, бразилиялик футболчи Неймарни янги мавсумда ўз таркибига қўшиб олиш учун “Реал” Париж клубига кетма-кет таклифлар юбораётганди.
 
Ўтган йили “Барселона”дан “ПСЖ”га 222 миллион евро эвазига трансфер бўлган ҳужумчини францияликлар ниҳоят баҳосини айтишди.
 
Клуб директори Носир Ал Хелайфи “Агарда мадридликлар 25 ёшли футболчини “қироллик клуби” либосида кўришни истасалар, 400 миллион евро тўлашларига тўғри келади”, деган.


 
Испания нашрларида ёзилишича, “Реал” қандай бўлмасин, Неймарни Мадридга олиб келиш ҳаракатида. Улар бунча миқдорни аввало “харидоргир” футболчиларини сотиш орқали йиғишмоқчи.
 
Масалан, анчадан буён “Челси”нинг нишонида турган Марко Асенсиони Лондон клубига 140 миллион,  Искони эса “Манчестер Сити”га 80 миллион еврога пуллашни кўзлаб турибди.
 
Шунингдек, яқинда телевидение орқали чиқиш қилган “қироллик клуби” президенти Флорентино Перес Криштиану Роналду кетишини маълум қилганди.
 
Хабарларга қараганда, у собиқ жамоаси “МЮ” сафига бориб қўшилиши мумкин. Демак, унинг трансферидан тушадиган маблағ ҳам Неймарни сотиб олишга йўналтирилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Неймар Реал Мадрид ПСЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!