Франция Туркияга қарши санкция таклиф қиляпти
Олам
−
19 Октябрь 2019
3970Франция Парламентарийлари Европа Иттифоқини Суриядаги ҳарбий операцияси учун жазо сифатида Aнқарага қарши иқтисодий санкцияларни қўллашга чақирмоқда. Бу ҳақда Вести хабар бермоқда.
Депутатлар аллақачон расмийларга тегишли мурожаатни йўллаган ва унда Туркиянинг НAТОга аъзолигини тўхтатишни таклиф қилмоқда.
Бундан ташқари, улар Париж ва Брюссельга Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича барча музокараларни тўхтатиш учун барча имкониятларни ишга солишни қатъий тавсия қилади ҳамда Aнқарага ҳар қандай молиявий ёрдамни тўхтатишни айтмоқда.
Брюссельда ЕИ саммити иштирокчилари Суриядаги Туркия операциясини қоралаган. Чехия Президенти ҳатто бу ишни ҳарбий жиноят деб ҳам атаган.
LiveБарчаси