Эрдўған Трамп билан Ливияни муҳокама қилди

Олам

image

Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған АҚШ Президенти Дональд Трамп билан телефонда мулоқот қилиб, Ливиядаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Туркия Президенти администрациясида маълум қилинди.

“Туркия Президенти Тойиб Эрдўған АҚШ Президенти Дональд Трамп билан телефонда мулоқот қилди. Суҳбат давомида икки томонлама алоқалар, шунингдек, Ливиядаги вазият ва минтақадаги ҳодисалар муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 19 январь куни Берлинда Ливия масаласида халқаро саммит ўтказилади. Унда Россия, Туркия, Буюк Британия ва Италия етакчилари иштирок этиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркия ва Россия Ливиядаги икки асосий курашувчи томонларни музокара столига олиб келди. Унда Ливия Миллий бирдамлик ҳукумати раҳбари Фаиз Саррож ва Ливия миллий армияси генерали Халифа Ҳафтар ярашув битимини имзолаши керак эди. Бироқ Ҳафтар Москвани ҳеч қандай ҳужжатни имзоламай тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ливия АҚШ-Туркия

Баҳолаганлар

111

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг