Ўзбекистонда йил одами аниқланди
Жамият
−
17 Январь 2020
19368Ўзбекистонда йил одами аниқланди
Бугун, 17 январь куни Тошкентнинг “Зарафшон” киноконцерт залида “Йил танлови - 2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари ва журналистлар иштирок этди.
Танлов натижаларига кўра:
2019 йилнинг энг намунали вазирлиги (1-ўрин) - Адлия вазирлиги;
2019 йилнинг энг намунали вазирлиги (2-ўрин) - Халқ таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги;
2019 йилнинг энг намунали вазирлиги (3-ўрин) - Сув хўжалиги вазирлиги, Маданият вазирлиги;
2019 йилнинг энг намунали ҳудуди (1-ўрин) – Самарқанд вилояти;
2019 йилнинг энг намунали ҳудуди (2-ўрин) - Наманган вилояти, Тошкент шаҳри;
2019 йилнинг энг намунали ҳудуди (3-ўрин) – Андижон ва Навоий вилоятлари;
2019 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти (1-ўрин) - Давлат хизматлари агентлиги;
2019 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти (2-ўрин) – АОКА;
2019 йилнинг энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти (3-ўрин) - Ўзбекистон мусулмонлари идораси;
2019 йилда энг кўп ўзгариш қилган вазирлик - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
Журналистлар билан энг яхши муносабат ўрнатган матбуот хизмати - Инновацион ривожланиш вазирлиги;
Йил янгилиги - Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси;
2019 йилда Ўзбекистон Оммавий ахборот воситаларида энг фаол қатнашган вазирлик - Энергетика вазирлиги;
Йилнинг энг самарали тадбири – “World Influencers Congress” I Халқаро инфлуенсерлар конгресси (ташкилотчи - Туризм қўмитаси);
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг энг яқин ҳамкори - Ўзбекистон истеъмолчилар федерацияси;
2019 йилнинг халққа энг яқин бўлган шаффоф банки – “Микрокредитбанк”;
2019 йилда ОАВ билан энг фаол ишлаган банк тизими – “Қишлоқ қурилиш банк”;
2019 йилда халқ ишончини қозонган банк тизими – “Агробанк”;
Халқ дардини кун тартибига қўя олган депутат - Расул Кушербаев;
Энг фаол давлат арбоби - Ўзбекистонда Йил одами Танзила Норбоева бўлди.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси
Жиззахда қимор ўйнаганлар қўлга олинди.
16 Ноябрь