... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду бугун ўйнай оладими ёки унинг жароҳати жиддийми?


18:17, 24.01.2018 Спорт
 2 430

Зинеддин Зидан Испания кубоги баҳсида иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхатини тақдим этди.

Мадриднинг “Реал” клуби бугун, 24 январь куни Испания кубогининг чорак финал босқичида “Леганес” жамоасини қабул қилади.
 
“Қироллик клуби” бош мураббийи Зинеддин Зидан мазкур учрашувда майдонга тушиши мумкин бўлган 19 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
 
Зидан “Депортиво”га қарши учрашув (7:1) да жароҳат олган Роналду хизматидан фойдаланмасликка қарор қилди.
 
Португалиялик футболчи жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларида иштирок этган, лекин шунга қарамай Зидан Роналдуга дам беришни маъқул деб билди.
 
Унинг жароҳати у қадар жиддий эмас, маълумотларга кўра, Роналдунинг қоши ёрилгандан сўнг шифокорлар дарҳол жароҳатни тикишган.
 
Шунингдек, Гарет Бэйл ва Тони Кроослар ҳам “қироллик клуби”га мазкур баҳсда ёрдам бера олишмайди. Жамоа сардори Серхио Рамос бугунги учрашув қайдномасига киритилган.
 
Демак, “Реал”нинг “Леганес”га қарши кенгайтирилган таркиби билан танишишингиз мумкин:
 
Дарвозабонлар: Навас, Касилья, Моха.
 
Ҳимоячилар: Карвахаль, Рамос, Варан, Начо, Тео Эрнандес, Ашраф Ҳакими, Техеро.
 
Ярим ҳимоячилар: Модрич, Касемиро, Льоренте, Иско, Асенсио, Ковачич.
 
Ҳужумчилар: Лукас Васкес, Борха Майьораль, Карим Бензема.
 

 
Маълумот учун, “Реал Мадрид” – “Леганес” ўйини Тошкент вақти билан 25 январь кунига ўтар кечаси соат 01:30 да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!