Роналду барча даврларнинг энг яхши тўпурари деб топилди

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Globe Soccer Awards” йиллик тақдирлаш маросимида барча даврларнинг энг яхши тўпурари, деб топилди.

Қайд этилишича, Роналду ҳисобида шу кунгача терма жамоа ва клубларда урилган 802 та гол бор. Бироқ, расмий статистик манбалар, жумладан FIFA маълумотларига кўра 805 та гол урган австрия-чехиялик ҳужумчи Йозеф Бицан футбол тарихидаги энг яхши тўпурар ҳужумчи саналади. Роналду эса иккинчи ўринда.

Шунингдек, Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе йилнинг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритди.

Энг яхши ҳужумчи сифатида эса Польша терма жамоаси ва “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски эътироф этилди.

Ўз мамлакати терма жамоасини бошқараётган (Евро-2020 ғолибига айланган) италиялик Роберто Манчини энг яхши мураббий деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Юнайтед Килиан Мбаппе ПСЖ Криштиану Роналду Globe Soccer Awards

Баҳолаганлар

425

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг