АҚШ Мадурога янги санкциялар билан таҳдид қилмоқда

Олам

image

АҚШ томони Венесуела президенти Николас Мадурога қарши янги санкциялар киритиш билан таҳдид қилмоқда. Расмий Вашингтон Мадурога тегишли маблағлардан фойдаланишни кенгайтиришни ва унинг ҳокимият тепасида қолиши учун зарур бўлган пулларни йўқотиш учун киритилаётган санкцияни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақида АҚШнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Fox Business Network нашрига маълум қилган.

АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган мухолифат етакчиси Гуайдо Мадурога давлат хизматидаги ходимларнинг иш ташлашлари билан босим ўтказишни истамоқда. Шу боисдан, у ҳукуматга Мадурони ағдаришга қаратилган янги нороизиликлар уюштириш билан таҳдид қилмоқда.

“Ҳукуматдагилар босим кучайган деб ўйлашмоқда. Бироқ улар билишсинки бу босимнинг илк кўринишидир” дейди Гуайдо матбуот анжуманида.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Николас Мадуро Гуайдо Венесуела

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг