Сурияда гектарлаб ерларга мина қўйиб ташлангани аниқланди

Олам

image

Сурия ҳарбийлари ўтган кун давомида Дамашқ ва Дера провинцияларидаги 2,3 гектар майдонни миналардан тозалашди. Бу ҳақда Россия қочқинларни қабул қилиш, жойлаштириш ва турар жой билан таъминлаш маркази хабар бермоқда.

"Сурия Араб Республикаси қуролли кучларининг муҳандислик бўлинмалари Арбил, Дума, Мазраат Маҳмуд ва Хауш ал-Фара (Дамашқ провинцияси), Жассим, Анҳул, Кафар Шамс ва Эл-Харрада (Дераа провинцияси) миналарни тозалаш вазифаларини бажарди. 2,3 гектар ер тозаланди, 29 портловчи объект топилди ва йўқ қилинди”, дейилади хабарда.

Коронавирус сабаб мамлакатда қочқинлар келиши пасайиб кетди. Бундан ташқари, хориждан келаётган инсонпарварлик ёрдамлари ҳам камайиб кетди. Шу сабаб бу ҳолатдан ташвиш билдирган БМТ етакчи давлатларни Сурияга ёрдам беришга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг