... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Роналду – Месси рақобати давом этади: Криштиану бир ўйинда тўртта гол урди


10:55, 19.03.2018 Спорт
 2 315

Португалиялик футболчи 2018 йил 13 ўйинда майдонга тушиб, умумий ҳисобда 21 та гол урди.

Бугун, 19 март куни Испания чемпионатининг 29-туридан ўрин олган “Реал” ҳамда “Жирона” жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
 
Голларга бой ўтган ўйинда “қироллик клуби” 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
 
Учрашувда “Реал” етакчиси Роналду бир қанча рекордларни янгилади. Жумладан, фаолиятидаги 50-хет-трик, 2018 йил Европанинг кучли 5 чемпионатидаги тўпурар футболчилардан гол уриш бобида ўтиб кетди.
 
Шунингдек, Роналду “Жирона”га қарши ўйинда покер муаллифига айланди. “Реал”нинг қолган иккита голини Гарет Бэйл ва Лукас Васкеслар уришди. Меҳмонлардан эса Стуани ва Хуанпелар жавоб голларини уришди.
 
Шу тариқа, “Реал” 9 та гол бўлган ўйинда “Жирона”ни мағлуб этиб, Ла-Лигадаги очколари сонини 60тага етказди ва учинчи ўринга қайтди.
 
Роналду ва Мессининг рақобати эса ҳамон давом этмоқда. Месси тўпурарлар рўйхатида 25 гол билан етакчи бўлиб турган бўлса, Роналдунинг голлари сони 22 тани ташкил этмоқда.
 
Шунингдек, 33 ёшли португалиялик футболчи 2018 йил 13 ўйинда майдонга тушиб, 21 та гол урди. Роналду эндиликда Европадаги топ-5  чемпионатларда ушбу кўрсаткич бўйича етакчига ҳам айланди.
 
Ла-Лига, 29-тур.
“Реал Мадрид” – “Жирона” 6:3.
Голлар: Роналду (11, 47, 64, 90), Васкес (59), Бэйл (86) –Стуани (29, 67), Хуанпе (88).
 
“Реал Мадрид”: Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Васкес, Ковачич (Модрич, 71), Кроос, Асенсио (Бэйл, 70), Бензема (Иско, 83), Роналду.
 
“Жирона”: Буну, Эспиноса, Хуанпе, Мохика, Рамальо, Порту, Понс, Гарсия (Лосано, 69), Гранель, Маффео (Адай, 83), Стуани (Олунга, 87).
 
Огоҳлантиришлар: Мохика (30), Карвахаль (52).
 
29-турдан сўнг турнир жадвали.


 
Ла-Лига тўпурарлар рўйхати.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Жирона Криштиану Роналду 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!