Киев аҳолисига деразаларни очмаслик буюрилди. Сабаб – коронавирус эмас

Олам

image

Украининг Чернобиль шаҳрида юз берган йирик ёнғин оқибатида мамлакат пойтахти Киев шаҳри тутун ва кул ичида қолди. Аҳолидан уйларидан чиқмаслик ва деразаларни очмаслик сўралган. Бу ҳақда “360” телеканали хабар бермоқда.

Кеча, 17 апрель куни Киев мэри Виталий Кличко шахсан Чернобиль АЭС зонасига ташриф буюрди. Шахсан ўзи вазият билан танишишни истаган мэр, ёнғинни даф этиш ишлари қандай кетаётгани ва радиация хавфи қай даражада экани билан қизиққан.

Амалдор маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган ва ўрмон хавфсизлиги ходимлари ва қутқарувчиларга ўз миннатдорчилигини билдирган. Кличконинг сўзларига кўра, радиация борасида хавотирли ҳеч нарса йўқ. Барчаси меъёрида.

Аввалроқ, QIAir “ҳаво сифати индекси” жаҳон рўйхати эълон қилингни, унда ҳавоси энг ифлос шаҳарлар ичида Киев иккинчи ўринда қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина

Баҳолаганлар

381

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг