Бабаян қайтди. У “Локомотив” бош мураббийи бўлди

Спорт

image

Аввалроқ, Самвел Бабаян Тошкентнинг “Локомотив” клубига бош мураббий бўлиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Тахминлар ўзини оқлади. “Локомотив” Бабаянни клуб бош мураббийи сифатида таништирди. 

Аввалги мураббий Андрей Фёдоров ва у билан биирга  фаолият олиб борган мутахассислар Мирко Еличич, Пётр Гизимчук ҳамда Вазген Манасянга ҳам чиқиш эшиклари кўрсатилган.

Самвел Бабаян “Локомотив”да бирга ишлайдиган мураббийлар штаби ҳам тасдиқланди:

Александар Галич (Сербия) – жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий;

Григорий Колосовский – бош мураббий ёрдамчиси;

Антон Мейранов – дарвозабонлар бўйича мураббий;

Виктор Жалилов – селексионер мураббий;

Фахриддин Исамуҳамедов – жамоа маъмури (администратор)

Самвел Бабаян “Пахтакор”да фаолият олиб борган йиллари жамоа 9 карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган. Шу билан бирга 2002 йилда “Пахтакор” Осиё футбол конфедерацияси томонидан “Йилнинг энг яхши клуби”, деб топилган. Қолаверса Бабаян бошқарувида жамоа 2007 йилги мавсумда МДҲ чемпионлари кубогида ғалаба қозонган.

Бироқ, Самвел Бабаяннинг Ўзбекистон миллий терма жаомасидаги фаолияти муваффақиятли бўлмаган. У 2017 йилда қониқарсиз натижалар сабаб МТЖдан истеъфога чиқарилган. Бабаян 2014 ва 2015 йилларда “Пахтакор” клуби билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Самвел Бабаян Локомотив

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг