РФ соғлиқни сақлаш вазири самолётда ўзбекистонлик аёлга ёрдам кўрсатди

Олам

image

Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцова парвоз вақтида Ўзбекистон фуқаросига кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Вероника Скворцова “Аэрофлот” рейси билан Москва-Тошкент йўналишида кетаётган бўлган. Парвоз вақтида самолётдаги ўзбекистонлик аёлнинг тоби қочиб, қорни оғрий бошлаган. Самолётда баланд овоз билан шифокор кераклиги эълон қилинган. Скворцова аёлни кўздан кечиргач, вазиятни ҳаёт учун хавфли деб топмаган. Вазир доим ўзи билан олиб юрадиган дори қутисидан дори олиб берган. Шундан сўнг аёлнинг аҳволи яхшилана бошлаган.

Қайд этилишича, Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга икки кунлик ташриф билан кетаётган бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Вероника Скворцова

Баҳолаганлар

65

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг