Президент маъмурияти вакили: “Биз Шимолий Кореядан бир неча қадам олдиндамиз”

Олам

image

“Жанубий Корея қуролли кучлари КХДР синовидан ўтган қисқа масофали ракеталарга бардош беради. “Патриот” тизимлари ёрдамида бизнинг қуролли кучларимиз Шимолий Кореянинг қисқа масофага учадиган ракеталарига тўлиқ қаршилик кўрсатиши мумкин", дейди Жанубий Корея Президенти маъмурияти вакили. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар бермоқда. 

Вакилнинг сўзларига кўра, Сеулда Шимолий Кореянинг ҳозирги қуроллари бор. "Биз Шимолий Кореядан бир неча қадам олдиндамиз. Жанговар тайёргарлигимиз бўйича ортда қолаётганимиз ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди", дейди Корея Республикаси Президенти маъмурият вакили. 

Олдинроқ КХДР Жанубий Кореяда баллистик деб баҳоланган қисқа масофага учадиган ракеталарни синовдан ўтказган. Жанубий Корея Президенти маъмурияти вакилининг сўзларига кўра, 20 августгача ҳисобланган ҳарбий машғулотлардан сўнг КХДР ўқ отишни тўхтатади ва AҚШ билан Корея яриморолида ядросизланиш бўйича музокараларга тайёргарлик кўришни давом эттиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг