Самарқандда 26 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Самарқанд вилоятида 26 нафар бемор коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 14 май куни соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

“Бугун Самарқанд вилоятида 26 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди“, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, соғайганларнинг барчаси Самарқанддан вилоятидан (Самарқанд шаҳри, Тойлоқ ва Оқдарё туманларидан 7 нафардан, Иштихон ва Пайариқ туманларидан 2 нафардан, Самарқанд туманидан 1 нафари) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг 8 нафари эркак, 18 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 63 ёшда, ёши кичиги эса 11 ёшда.

Маълумот учун, Вилоятда шу пайтга қадар 103 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 129 нафарга етди. Шундай қилиб, бугун куннинг биринчи ярмида жами 60 нафар бемор тузалиб, айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 2136 нафарга етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Ҳозирда коронавирус аниқланганлар сони 2620 нафарга етди. Бугунгача беморларнинг 11 нафари вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

125

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг