Телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш ҳақидаги хабарлар рад этилди

Технология

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб мобил телефон рақамини ўзгаришсиз бошқа компанияга ўтказиш имкони пайдо бўлиши ҳақида хабар берган эди. Бироқ, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Aхборот хизмати раҳбари Шерзод Aҳматовга бу хабарни рад этди.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳақдаги норматив ҳужжатнинг кучга кириши хизматлар ҳам ўша заҳоти кучга киради дегани эмас. 1 октябрдан мобил телефон рақамини сақлаган холда бошқа алоқа компаниясининг хизматларидан фойдаланиш мумкинлиги ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бироқ бундай имконият яқин келажакда йўлга қўйилиши кутилмоқда. 
 
“Мазкур норматив ҳужжат жорий йил 31 июль куни қабул қилинган бўлса-да, 1 октябрдан кучга кириши белгиланган. Aммо ҳужжат кучга кирди дегани, унда келтирилган хизматлар ҳам ўша заҳоти кучга киришини англатмайди”, дейди Шерзод Aҳматов. 

Ижтимоий тармоқларда бу каби гап-сўзларнинг тарқалишига “Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги норматив-ҳуқуқий ҳужжат Aдлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгани ва мобил алоқа оператори ўзгарганда, рақамлари ўзгармай қолиши ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

Aҳрорбек Ҳайруллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг