Ҳарбийлар Сардоба фожиасини бартараф этишда жонбозлик кўрсатмоқда (фоторепоратаж)

Жамият

image

Мудофаа вазирлиги таркибидаги округлар, жумладан, Марказий ҳарбий округ қўшинларида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ҳам сирдарёликларга кўмак бериш мақсадида Сардоба туманига етиб келди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ’га ҳарбий журналист Ғайрат Мадраҳимов маълум қилди. 

2 май куни округ қўмондонлиги бошчилигида етиб келган 2000 дан зиёд ҳарбий хизматчилар “Қўрғонтепа” ва “Софлик” маҳалласидаги кенг кўламли ишларга жалб қилинган. Шунингдек, округ тасарруфидаги 200 га яқин ҳарбий техникалар табиий офат оқибатларини бартараф этишда ҳам қўл келмоқда. Бунинг натижасида аксарият оилалар ўз уйларига қайта бошлади. 

Жиззах, Самарқанд ҳамда Каттақўрғон гарнизонларидан ташриф буюрган ҳарбий хизматчилар эрталаб соат 06.00 да 22.00 га қадар уйларни қайта таъмирлаш, сув чиқариш, йўлларни очиш ва бошқа ишларга кўнгилли равишда ёрдам беришмоқда.

Бундан ташқари, округ радиацион кимёвий биологик муҳофаза бўлинмалари, психологлар ҳамда тиббиёт пуктти ходимлари томонидан аҳоли саломатлиги текширилиб, фуқаролар вақтинча жойлашган жойлар дизенфекция қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий ҳарбий округ Сардоба фожиаси

Баҳолаганлар

149

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг