Реклама тарқатишда давлат тили талабини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда

Жамият

image

Ўзбекистонда реклама материалларини тайёрлаш, эълон қилиш ва тарқатишда давлат тилига оид талабларга амал қилмаслик учун жавобгарликни белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасида айтиб ўтилган. 

Унга кўра, Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги кодексининг 178-1-модданинг иккинчи қисми “реклама тарқатишда давлат тилига доир талабларга амал қилмаганлик” деган сўзлар билан тўлдирилиши билдирилган. 

Ушбу қонун лойиҳаси  regulation.gov.uz порталига 10 ноябрга қадар муҳокамага қўйилган. Агар қонун муҳокамадан ўтса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Маълумот учун, фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача (1 миллион 650 мингдан 2 миллион 310 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дипфейк (нейрон тармоқлардан фойдаланган ҳолда яратилган фото, аудио ва видео материалларни аслига алмаштириш) учун жазо чоралари кучайтирилиши билдирилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

давлат тили жавобгарлик Реклама

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг