“Реал”нинг яна бир футболчиси “Ювентус” аъзосига айланиши мумкин
Спорт
−
05 Март 2019
4906Италиянинг “Ювентус” клуби “Реал” ярим ҳимоячиси Марко Асенсиога қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Tuttosport нашри.
Ёзги трансферлар вақтида катта ўзгаришларга тайёрланаётган “Бланкослар” раҳбари Флорентино Перес 23 ёшли футболчининг трансфер қилинишига қарши бўлмаслиги мумкин. Фақат муаммо футболчининг нархида бўлиб турибди. Мадридликлар тўлалигича заҳира ўйинчисига айланиб қолган форвард учун 100 миллион евро атрофида нарх белгилашган.
Жорий мавсумда 20 та ўйинда майдонга тушган Асенсио, битта гол уриб, иккита голга асицентлик қилган. Олдинроқ вингерга мюнхеннинг “Бавария” жамоаси ҳам қизиқаётганлиги айтиб ўтилганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023