“Реал” янги трансфер бўйича келишувга эришди
Спорт 16 Май 11:11 1611
image

Мадриднинг “Реал” клуби яқин вақтлар ичида янги трансферни эълон қилиши кутилмоқда. “Қаймоқранглилар” раҳбарияти “Айнтрахт” клуби билан футболчи Лука Йовичнинг трансфери бўйича келишувга эришган.

Олдинроқ, футболчига Мюнҳеннинг “Бавария” ва Каталониянинг “Барселона” клублари ҳам жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида маълум қилинган эди. Аммо, немис клуби мадридликлар томони таклифини қабул қилганлиги айтилмоқда.

“Реал” Йовичнинг трансферини кейинги ҳафтада, “Айнтрахт” – “Бавария” учрашувидан кейин эълон қилиши мумкин.

Умар Мурод
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 49
Рейтинг: 3.2