“Реал” илк трансфер ҳаракатини бошлади

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби “Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди ёзда ўз тарикибига қўшиб олишни режалиштирмоқда.

Tuttomercatoweb нашри тарқатган хабарларга кўра “қироллик клуби” вакиллари аллақачон футболчининг агенти билан учрашган ва ҳар иккала томон ҳам музокараларга киришишган. Хабарингиз бор, айни пайтда яширин сабаблар туфайли аргентиналик футболчи "Интер" асосий таркибидан чиқариб ташланган. Шу сабабдан, Италия жамоаси футболчининг трансферига қаршилик кўрсатмаслиги кутилаяпти. Икардининг ўзи эса, Мадридга кўчиб ўтишга қарши эмаслигини олдин ҳам айтиб ўтган эди.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” бош мураббийлигига қайтган Зиданга клуб раҳбарияти трансферлар учун 300 миллион евро ажратмоқчи. Франциялик мутахассиснинг ўзи эса жамоаси таркибида “Челси” футболчилари Эдин Азар ва Нголо Кантени кўришни истаяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Мауро Икарди

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг