Тошкентда янги қўшма корхона ташкил этилди

Жамият

image

Тошкентда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи янги қўшма корхона ташкил этилди.

Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган қўшма корхоналар сони ошиб бормоқда. Ушбу янги қўшма корхона хорижий сармоя иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилди. 

Беларусь давлатининг “Беласептика” ёпиқ акциядорлик жамияти ва мамлакатимизнинг “Tashkent Pharm Glass” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги келишувга биноан ташкил этилган “Belaseptika” қўшма корхонаси Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани кичик саноат зонасида жойлашган. Август ойидан корхона Европа стандартлари талабига жавоб берадиган технологиялар ва ускуналар ёрдамида замонавий дезинфекция ва антисептик воситаларини ишлаб чиқаришни бошлайди. 

“Belaseptika”да 20 та иш ўрни яратилган. Кейинги босқичларда иш ўринлари сони 150 та етказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

қўшма корхона

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

3.3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар