9 апрель куни Чилонзор туманининг айрим ҳудудлари газсиз қолади

Жамият

image

Эртага, 9 апрель куни соат 11:00дан 17:00гача Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги айрим объектларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳудудий газ таъминоти тармоқлари бўлими маълум қилди.

Қайд этилишича, бу ҳудудда ўрта босимли Д-108 мм хажмга эга газ қувуридаги газ сизиб чиқиши билан боғлиқ камчиликни бартараф қилиш ишлари олиб борилади.

Аҳоли турар жойлари:

4 та 4 қаватли уйда

Маиший-коммунал объектлар:

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг сув ҳавзасида

Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтининг қозонхонасида


Мақола муаллифи

Теглар

газ Чилонзор тумани

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг