... Qalampir - Ҳақиқат аччиқ бўлади
МЕНЮ
ONLINE TV

Раҳмат Оқилов швед қамоқхонасида калтакланди


11:13, 10.08.2018 Олам
 5 692

Қўриқчиларнинг сўзларига маҳбус Оқиловни ерда ётқизиб олиб, калтаклаган.

Швецияда террорчилик учун умрбодга қамалган ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловга қамоқхонада ҳужум қилинди. Бу ҳақда швед телеканали SVT хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, ўтган ҳафтада қаттиқ назоратдаги Кумла қамоқхонасига келганда содир бўлган. Унга ноқонуний қурол олиб юргани ва фойдалангани учун тўрт йилга қамалган 24 ёшли маҳбус ҳужум қилган.
 
Ҳужум қилган маҳбус Оқиловнинг камерасига кирган ва эшикни ёпган. Шундн сўнг камерадан бақирган ва урган овоз эшитилган. Қўриқчиларнинг сўзларига маҳбус Оқиловни ерда ётқизиб олиб, калтаклаган.
 
Телеканал Оқиловнинг қай даражада жабр кўргани ва воқеа айнан қандай бўлгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини таъкидлаган. Мазкур ҳолат юзасидан текширув ишлари бошланган. Ҳужум қилган одам алоҳида камерага жойлаштирилган.
 
Эслатиб ўтамиз, Раҳмат Оқилов 2017 йил 7 апрель куни Стокгольмда юк машинаси билан одамларни босиб кетганди. У 500 метр юриб бориб, Åhlens савдо марказига урилган. Воқеада 5 киши ҳалок бўлган, 15 киши турли даражада жароҳат олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Раҳмат Оқилов Стокгольм теракти Швеция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!