Рустам Азимов бошқарувидаги “Ўзбекинвест” қайта ташкил этилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  

Қарорга мувофиқ, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти этиб қайта ташкил этилди.

“Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖ устав капиталидаги давлат акциялари (улушлари) пакети бўйича акциядор ҳуқуқи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилди.

Хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритиладиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларнинг комплекс суғурта ҳимоясини таъминлаш “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарор билан “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖга белгиланган тартибда хорижий банкларда жорий ҳисобварақларини очиш ва банк депозитлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун улар бўйича операциялар ўтказиш, суғурта тўловлари, суғурта ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ бошқа операцияларни амалга оширишга рухсат берилди.

Маълумот ўрнида, “Ўзбекинвест”ни 2017 йил 6 июндан буён Ўзбекистон Республикасининг собиқ Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Рустам Азимов бошқариб келмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Рустам Азимов

Баҳолаганлар

1749

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг