... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Ravon Nexia’нинг Россия бозорида сотувга чиқмай туриб нархлари ошди


18:43, 11.08.2016 Технология
 4 547

Ravon Nexia Chevralet Aveo седанининг такомиллаштирилган варианти ҳисобланади.

Россия бозорида ҳали сотувга чиқмаган Ravon Nexia автомобилининг нархи кўтарилди.  Бу ҳақда “Wroom.ru” ёзмоқда.
 
Хабарга кўра, автомобиль 40 минг рублга қимматлашган. Машинанинг бир ҳимоя ёстиғи, барқарорлаштириш тизими ва рулнинг гидрокучайтиргичи бўлган Comfort версияси нархи 379 мингдан 419 минг рублга кўтарилган.
 
Ravon Nexia’нинг Optimum варианти (Кондиционер, олд ойналарни бошқариш учун электрокўтаргичлар, марказий қулфлаш тизими) нархи 479 минг рубль этиб белгиланди. Elegance варианти эса (иккита хавфсизлик ёстиқчаси, орқа ойналарни бошқариш учун электрокўтаргичлар, қотишмали ғилдирак) харидорга 529 минг рублга тушади. 
 
Маълумотларга қарганда, Ravon Nexia Chevrolet Aveo седанининг такомиллаштирилган вариантидир. Россия бозорида мазкур автомобиль яқин кунларда сотувга чиқиши кутилмоқда.
 
Маълумот ўрнида, Chevrolet Aveo General Motors компанияси томонидан 2002 йилдан ишлаб чиқарила бошланган. Мазкур автомобиль Шимолий Америкада  Chevrolet Sonic номи остида етказиб берилади.  Aveo’нинг тўрт эшикли седан, беш ва уч эшикли хетчбек моделлари мавжуд.   
Руслан Сулаймонов

Теглар:Chevrolet Sonic Chevrolet Chevrolet Aveo General Motors Nexia Ravon Nexia 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар


Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!