...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расмий Москва Лукашенконинг таҳдидига жавоб қайтарди


16:35, 11.01.2019 Олам
 15 184

Захарованинг қайд этишича, Беларусь Россиянинг “ишончли иттифоқчиси ва ҳамкори” ҳисобланади.

Аввалроқ, Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия билан иттифоқчилик алоқаларини узиши мумкинлигини айтиб, таҳдид қилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бугун, 11 январь куни Россия Ташқи ишлар вазирлигининг вакили Мария Захарова Лукашенконинг ўзига хос таҳдидига жавоб қайтарди. Унинг таъкидлашича, РФ Беларусь билан стратегик алоқалари ривожланиб боришига шубҳа қилмайди.
 
Захарованинг қайд этишича, Беларусь Россиянинг “ишончли иттифоқчиси ва ҳамкори” ҳисобланади. Бу ҳатто Россия ташқи сиёсат концепциясида ҳам мустаҳкамлаб қўйилган.
 
ТИВ вакили икки мамлакат ўртасида иттифоқчилик алоқаларини мустаҳкамлаш учун кўплаб соҳаларда етарлича имкониятлар мавжудлигини билдирган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Россия-Беларусь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!