Расман: Рафинья “Барселона” футболчиси

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби “Лидс” ярим ҳимоячиси Рафиньяни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “кўк анорранглилар” бразилиялик ярим ҳимоячи учун Англия клубига 58 миллион евро тўлайди. Шунингдек, шартномада 10 миллион евролик бонуслар ҳам кўрсатилган.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига қараганда, 25 ёшли футболчига “Арсенал” ва “Челси”дан ҳам жиддий қизиқиш бўлган. Бироқ Рафинья “Барса” мухлиси бўлган ва Каталонияда тўп тепишни орзу қилган. Шунинг учун бразилиялик бошқа чорловларга эътибор қаратмаган. Шунингдек, молиявий шароити бир-мунча мураккаб аҳволда бўлган “Барселона” трансфер учун маблағни қаердан олгани маълум эмас.

Маълумот учун, Рафинья 2020 йилда “Ренн”дан 18,6 миллион евро эвазига “Лидс”га ўтган эди. Ушбу давр мобайнида, бразилиялик ҳужумчи инглиз клуби сафида 67 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урган ва 12 та голли узатма амалга оширган.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг