ТИВ Ватанга қайтмоқчи бўлган ўзбекистонликларнинг норозиликларига жавоб қайтарди

Жамият

image

Сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқаролари Россиядан олиб кетиш учун ташкил этилаётган чартер рейслари кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ижтимоий тармоқларда баъзи ватандошларнинг ва блогерларнинг ўзбекистонликларни Ватанга қайтариш жараёнидан норози бўлиб билдирган фикрлари ва видеолавҳалари тарқалмоқда.

Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг 12 май ҳолатига кўра, элчихона Консуллик бўлими томонидан тузилган онлайн-рўйхатга Ватанга қайтиш истагини билдирган 55 минг киши киритилган. Бу каби рўйхатлар Ўзбекистоннинг Россия ҳудудларидаги Бош консулхоналари томонидан ҳам юритилиб, уларда тахминан 10 мингга яқин фуқаро қайд этилган. Жорий йили 11-12 май кунларининг ўзида 14 минг ватандош Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилди.

Ҳозирги вақтда элчихона ўз имкониятлари ва ваколатлари доирасида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россиядан имкон қадар тез муддатда олиб чиқишга барча кучларини сафарбар қилган. Тезкор штаб тузилган, 9 та ходимдан иборат махсус гуруҳ ташкил этилиб, у доимий равишда фуқаролар билан ишлаб келмоқда. 

“Маълумки, чартер рейсларига биринчи навбатда кекса, касал фуқаролар, ҳомиладор ва болали аёллар, шунингдек, илгари бекор қилинган доимий рейсларга чиптаси бор фуқаролар жойлаштирилади. Шу сабабли элчихона дипломатлари томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар сўралганда ватандошларимиздан вазиятни тўғри тушунишларини ва тегишли ҳужжатларни тақдим этишларини сўраймиз.

Бундан ташқари, сўнгги кунларда элчихона ва Консуллик бўлими атрофида чартер рейслари орқали Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган фуқароларимиз тўпланиши кузатилмоқда. Ушбу ҳолат турли касалликлар, шу жумладан, COVID-2019 коронавирус инфекциясини юқтириш хавфини орттиради”, дейилади ТИВ хабарида.

Қайд этилишича, элчихона Россиядан учиб кетишни хоҳлаган фуқаролар рўйхатини ўз консуллик округи (Марказий федерал округ) доирасидагина олиб бормоқда. Россиянинг бошқа ҳудудларида бўлиб турган ватандошлар Ўзбекистоннинг тегишли Бош консулхоналарига мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси– Шимоли-Ғарбий федерал округ. e-mail: gkruspb@mail.ru +78126010628, Telegram, WhatsApp, Viber, Imo +998909942747;

Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси– Жанубий федерал округ ва Шимоли-Кавказ федерал округи. e-mail: uzbek.rnd@mail.ru; rostov@mfa.uz +7 863 2855057;

Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси– Волгабўйи федерал округи. e-mail: kazan@mail.ru +7 843 5265565; +7 843 5265563;

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси– Урал федерал округи. uzgenconsul-eka@mail.ru abdusalomx@yahoo.com Тел.: + 7 (343) 2723133; +7 965 5194222;

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси– Сибир федерал округи. e-mail: consul2011@inbox.ru 8(383)2460485, 2460484, 2460463, 2460464;

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси– Узоқшарқий федерал округи. e-mail: gkuzvlv@mail.ru; +74232604800, + 7 964 431 16 16.

“Элчихона Россиядаги ўзбекистонликларнинг COVID -19 коронавируси тарқалиши билан боғлиқ вазиятдан хавотирлари ва Ватанга, ўз оила ва яқинлари бағрига қайтиш истагини яхши тушунади. Шу билан бирга, элчихона Россиядаги ватандошларимиз тўқнаш келаётган молиявий қийинчиликлар ҳақида ҳам хабардор бўлиб, шу кунларда “Меҳр” лойиҳаси доирасида фуқароларимизга бир марта бериладиган моддий ёрдам тўлаб беришни бошлади”, дея якунланган ТИВ баёноти.

Аввалроқ, 24 майгача 12 та чартер рейс амалга оширилиши, шуларнинг 7 таси Россия шаҳарларидаги ўзбекистонликларни ортга қайтариши ҳақида хабар берган эдик. Кейинроқ ушбу рейслар учун самолёт чипталарининг нархлари ҳам эълон қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

307

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг