...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман: Ўзбекистонда бензин нархи оширилди


10:15, 02.11.2018 Жамият
 11 887

Жорий йилнинг 16 ноябридан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари белгиланди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида”ги қарори кеча, 1 ноябрь куни имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қарорга мувофиқ жорий йилнинг 16 ноябридан истеъмол солиғини ҳисобга олган ҳолда автобензин ва дизель ёқилғиси чакана нархлари қуйидагича белгиланди.
 
AI-80 автобензинга – 4 000 сўм/литр;
AI-91 автобензинга – 4 500 сўм/литр;
Дизель ёқилғисига – 4 800 сўм/литр;
ЭКО дизель ёқилғисига – 4 900 сўм/литр этиб  белгиланди.


 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2017 йил 14-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан 2017 йилнинг 15 ноябридан автобензин нархлари қуйидагича белгиланганди:
 
1 литр Аи-80 маркадаги автобензин учун — 3800 сўм;
1 литр Аи-91 автобензин учун — 4300 сўм.
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 февралдаги қарорига асосан жорий йилнинг 1 март санасидан:
1 литр Diezel ёнилғиси нархи – 4600 сўм;
1 литр ЭКО русумли Diezel ёнилғиси нархи– 4700 сўм этиб белгиланган.

Теглар:Бензин Дизель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар