Бу йил нечта болага “Президент совғаси” топширилади?

Жамият

image

Жорий йил “Президент арчаси”да 11 мингга яқин болаларга “Президент совғаси” тақдим этилади. Бу йил “Президент совғаси”нинг таркибида ҳам ўзгариш бўлди. 

Ўтган йили болалар учун Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан 11 номдаги ўқув қуроллари ва 17 номдаги ширинликлардан иборат совға тақдим этилган эди. Бу йил эса “Президент совғаси”дан махсус совғалар қопчиғи билан 6 номдаги ўқув қуроллари, 20 номдаги ширинликлар, юмшоқ ўйинчоқ ва шахмат жой олган.

26 декабрь куни автотранспортда Тошкент шаҳри (2334 дона), Тошкент (1260 дона), Сирдарё (274 дона), Жиззах (346 дона) вилоятларига жами 4214 дона “Президент совға”си олиб борилади. 

Бундан ташқари, 25-28 декабрь кунлари 6428 дона “Президент совға”си “Uzbekistan Airways” AЖ самолётлари орқали жадвал асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва 9 та вилоятга етказилади.

“Президент совға”си 29 декабрь куни ўтказиладиган “Президент арчаси” тадбирида болажонларга маҳаллий ҳокимликлар ва Республикадан бириктирилган вакиллар иштирокида тантанали равишда топширилади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда ҳар йили Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3-15 ёшли фарзандлари учун “Президент арчаси” байрам тантаналари ташкил этилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Президент совғаси

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг