...
МЕНЮ
ONLINE TV

Расман: Ўқитувчиларнинг ойлиги яна оширилади


18:43, 02.11.2018 Жамият
 21 640

Режада олий тоифали ўқитувчиларнинг маоши 25 %га, оддий ўқитувчиларнинг маоши эса 10 %га оширилиши кўзда тутилган.

Аввалроқ, Ўзбекистонда тиббиёт ходимларининг маоши 2018 йилнинг 1 декабридан 20 фоизга, 2019 йилнинг 1 апрелидан 15 фоизга ва куз мавсумида 10 фоизга ошиши ҳақида хабар берган эдик.

2019 йилда умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг ҳам ойлик маошлари оширилиши кутилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифига кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг ойлиги малака тоифасидан келиб чиқиб оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов маълум қилди.



Режада олий тоифали ўқитувчиларнинг маоши 25 %га, оддий ўқитувчиларнинг маоши эса 10 %га оширилиши кўзда тутилган. 

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 13 августда имзолаган “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан  янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2018 йил 1 сентябрдан бошланғич синф ўқитувчилари учун 1,1 бараварга, юқори синф ўқувчиларига учун ўртача 1,24 бараваргача, директор, унинг ўринбосарлари ва ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 барварга оширилди.

Теглар:Ўқитувчилар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар