Наманганда бир гуруҳ коронавирус юқтирганлар соғайди. Ҳудудда 9 нафар бемор қолди

Жамият

image

Айни соатларда Наманган вилоятида 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (4 нафари Наманган шаҳридан, 2 нафари Наманган туманидан, 1 нафари Уйчи туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Уларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, энг ёши каттаси 80 ёшли онахон бўлса, энг ёши кичига 14 ёшда. Вилоятда ҳозирга қадар соғайганлар 233 нафар бўлса, эндиликда улар 240 нафарга етиб, айни пайтда даволанаётганлар 9 нафарни ташкил этмоқда.

Шундай қилиб, бугун 40 нафар бемор тузалиб, мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2532 нафарга етди. Айни пайтда мамлакатнинг 7 та ҳудудида жами 544 нафар бемор даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача 3089 кишида коронавирус аниқланган. Бугунгача беморларнинг 13 нафари вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг