Надия Дусанова Осиё чемпионига айланди

Спорт

image

Қатар пойтахтида ўтказилаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг муваффақиятли иштироки давом этади. Ўзбек атлетлари навбатдаги медалларини баландликка сакраш секторида қўлга киритишди.

Қитъада тенгсиз ҳисобланадиган Светлана Радзивил ҳамда Надия Дусанова Дохада ҳам бирга шоҳсупага кўтарилишди. Мазкур қитъа чемпионатида ғолиблик Надия Дусановага насиб этди. Ўзбек спортчиси олтин медални қўлга киритиши учун 1.90 метр баландликдан ошиб ўтиши талаб этилди.

Светлана Радзивил бу сафар бронза медали билан чекланди. Радзивил қозоғистонлик рақибаси билан бирга бир хил 1.88 метр натижа қайд этган бўлса ҳам, уринишлар бўйича қўшни мамлакат вакиласи устунлик қилди.

Шу тариқа мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг жамғарган медаллари сони 3 та олтин ва 1 та бронзага етди. Бугун мусобақанинг сўнгги кун беллашувлари ўтказилади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Надия Дусанова Светлана Радзивил

Баҳолаганлар

23

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг