Собиқ прокурор Миришкор туманига ҳоким бўлди. Аввалги ҳоким пневмониядан вафот этганди
Жамият
−
07 Октябрь 2020
8140Бугун, 7 октябрь куни Халқ депутатлар Миришкор тумани кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзиев иштирок этиб, туманга янги ҳокимни тайинлади.
Бугунгача Қамаши тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Шерали Чориевич Санаев Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланган.
Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматиниг қайд этишича, янги ҳоким Санаевга Миришкор тумани бегона эмас. У 2013-2018 йилларда туман прокурори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилояти Миришкор туманининг собиқ ҳокими Ғайрат Бегалиев жорий йилнинг 8 сентябрь куни 54 ёшида пневмония хасталигидан вафот этганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023