Ибрагимович “Милан”га қайтди!

Спорт

image

Швециялик ҳужумчи Златан Ибрагимович Италиянинг "Милан" клубига қайтди. Бу ҳақда италян клуби маълум қилди.

38 ёшли футболчи миланликлар билан 2020 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди. Келишувни яна бир йилга узатириш банди ҳам киритилган.

Ибрагимович Миланга 2 январь куни келади ва тиббий кўрикдан ўтган ҳолда жамоадошлари билан илк машғулотда қатнашади. Шундан кейин у шартномага имзо чекади ва ўйинчининг тақдимот маросими бўлиб ўтади.

Златан Ибрагимович 2010—2012 йиллар мобайнида "Милан"да тўп сурган. Швециялик футболчининг сўнгги клуби "Лос-Анжелас Гелакси" бўлиб, Ибра ноябрь ойида у ерни тарк этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Златан Ибрагимович

Баҳолаганлар

27

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг