... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

Рамзан Қодировнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари нега блокланди?


09:53, 28.12.2017 Олам
 1 952

Рамзан Қодировнинг Instagram ва Facebook’даги аккаунтлари 23 декабрдан блоклаб қўйилди.

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров сиёсатдан ташқари, ижтимоий ҳаёт тарзида ҳам фаоллиги билан ажралиб туради. У турли ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтган бўлиб, доимий тарзда халқ билан бевосита мулоқотда бўлади.
 
Рамзан Қодировнинг Instagram ва Facebook’даги аккаунтлари 23 декабрдан блоклаб қўйилди. Унинг саҳифасини қидирувга бериш чоғида, бундай профиль ўчирилганлиги ёки бу амалиёт хато эканлиги электрон ускуналар экранида пайдо бўлади.
 
Россия Оммавий коммуникация ва алоқа вазирлиги вазири Николай Никифоровнинг айтишича, Қодировнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтлари блокланишига унинг сиёсий қарашлари сабаб бўлган.
 
Коммуникациялар, ахборот технологиялари ва алоқа соҳаларида назорат ўрнатиш билан шуғулланувчи федерал хизмат Instagram ва Facebook компанияларига вазият юзасидан сўров юборди.
 
Facebook раҳбарияти Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг аккаунтларини АҚШнинг санкция эълон қилган кишилари рўйхатига киритилганлиги учун блоклаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Ведомости” газетаси хабар берди.
 
Рамзан Қодировнинг аккаунтларида АҚШнинг савдо-иқтисодий санкциялари ҳаракатлари тарқатилганлиги туфайли Facebook аккаунтларни бекор қилиш ҳуқуқига эгалиги таъкидланмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Instagram Facebook Рамзан Қодиров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!